Арабистон ва БААда 28 мингдан ортиқ ҳиндистонлик ишчилар ҳаётдан кўз юмган
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида маълум қилишича, ўтган беш йил ичида Ҳиндистонлик 28 минг 500 нафар ишчи Форс кўрфазидаги араб мамлакатларида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг хабарида келишича, 2014 йилдан 2018 йил якунига қадар 12 минг 828 нафар Ҳиндистонлик ишчилар Саудия арабистонида ҳаётдан кўз юмган.
Шунингдек, ушбу хабарда қайд этилишича, 7 минг 877 нафар ҳиндистонлик ишчилар Бирлашган араб амирлигида ҳаётдан кўз юмган. Чамаси 3 миллион Ҳиндистон фуқаролари Арабистонда яшайди.
Арабистонда ишлайдиган ҳиндистонлик ишчиларнинг вазияти ачинарли бўлиб, ҳозирга қадар турли сабабларга кўра, жумладан зўравонлик, ёмон муомалада бўлиш ва қийноққа солиш каби кескин муносабатлар ортидан Арабистонда ҳаётдан кўз юмган.