Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳаво амалиётида етти нафар инсон ҳалок бўлди
Январ 06, 2019 17:58 Asia/Tashkent
Туркия ҳаво кучлари қирувчи самолётларининг Ироқ шимолидаги амалиётларида етти нафар инсон ҳалок бўлган
Туркия ахборот манбалари Туркия ҳаво кучлари қирувчи самолётларининг Ироқ шимолидаги амалиётларида етти нафар инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатишди.
Туркиянинг ТРТ телеканалининг интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Туркия мудофаа вазирлиги ўз баёнотида маълум қилишича, Туркия Курдистон ишчилар партиясининг 7 нафар аъзоси Туркия армияси қирувчи самолётларининг Ироқдаги Авашин-Басян минтақасида олиб борган ҳаво амалиётида ҳалок бўлган.
Шунингдек, ушбу амалиётда Туркия Курдистон ишчилар партиясининг позицияси ва бошпаналари ҳам нишонга олинган ва йўқ қилинган.
Ёрлиқ