Карим Юнис Исроил қамоқхоналарида энг узоқ муддат ўтирган маҳбусдир
Сионистик режими қамоқхоналарида энг узоқ муддат ўтирган фаластинлик маҳбус Карим Юнис, 37 йилдан бери бу режим қамоқхоналарида ҳибсда қолмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра Осло битими асосида 20 нафар бошқа фаластинлик билан биргаликда сионистик режими қамоқхоналаридан озод этилиши кутилган Карим Юнис ҳозиргача бу режим қамохоналарида қолмоқда, чунки сионистик режим масъуллари ушбу Халқаро битимни кўрмаганга олишмоқда.
Фаластиндаги сионистик режим қамоқхоналаридаги асирлар ва озод этилган фаластинликлар ишлари бӯйича қўмита, 2018 йилнинг охиригача сиоинстик режим қамоқхоналарида 6 мингга яқин фаластинликлар борлигини хабар қилди.
Фаластинлик асирлар орасида 250 нафар болалар, 54 аёл, 8 нафар қонунчилик Кенгаш намояндалари ҳамда 27 нафар мухбирлар ҳам бор.
Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик асирлардан 750 нафари оғир касаликка гирифтор бўлган ва улардан 220 нафари тез тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмоқда.
-
Фаластинлик асирлар Исроил режимига қарши кураш символига айланган
-
Сионистик режим қамоқхоналаридан 47 нафар фаластинлик асирлар касалхонага ўтказилди