Германия Яманда инсоний фожеалар юз бериши ҳақида огоҳлантирди
Германия Саудия арабистони коалициясининг Яманга қарши олиб бораётган урушининг давом этиши оқибатида инсоний фожеалар янада шиддатли тус олиши ҳақида огоҳлантирди
Германия ташқи ишлар вазири Саудия арабистони коалициясининг Яманга қарши олиб бораётган урушининг давом этиши оқибатида инсоний фожеалар янада шиддатли тус олиши ҳақида огоҳлантирди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Мас Берлинда БМТнинг махсус намояндаси Мартин Грифитс ва БМТнинг Яманда инсонпарварлик ишлари бўйича вакили Лиз Гренд иштирокида ўтказилган халқаро конференциядаги чиқишида огоҳлантириб,
Саудия тажовузкор коалициясининг Яманга қарши жанги тугамас экан, ушбу мамлакат инсоний фожеага дуч келади деб маълум қилди.
Саудия арабистони АҚШ ва Бирлашган араб амирлиги ҳамда бошқа мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарши тажовузкор ҳужумларни бошлади ва ушбу мамлакатни ердан, қуруқликдан ва ҳаводан туриб қамалга олди.