Суриянинг Минбаж шаҳрида содир этилган портлашда ҳалок бўлганлар сони кўпайди
Январ 17, 2019 15:23 Asia/Tashkent
Суриянинг шимолий-шарқидаги Минбаж шаҳрида чоршанба куни содир этилган портлашда ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу портлаш Минбаж шаҳрида америкаликларнинг автомобили яқинида содир этилган бўлиб, 5 нафар америкалик ҳарбий ва 18 нафар ноҳарбийлар ҳалок бўлди.
Ушбу портлашдан кейин, америкалик ҳарбийлар портлаш жойини қўршаб олдилар ва АҚШ бошчилигидаги коалиция вертолётлари ҳам Минбаж осмонида парвозга кўтарилди.
ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди. Минбаж шаҳри Туркия чегараси яқинида ва Ҳалаб вилоятининг шимолида юз берган.