Трамп ва Эрдуғоннинг Суриядаги вазъият ҳақидаги телефон сўҳбати
(last modified Mon, 21 Jan 2019 08:32:02 GMT )
Январ 21, 2019 13:32 Asia/Tashkent
  • Трамп ва Эрдуғоннинг Суриядаги вазъият ҳақидаги телефон  сўҳбати

Америка ва Туркия президентлари Сурия шимолида жойлашган Мунбаж минтақасидаги охирги ўзгаришлар атрофида фикр алмашишди.

Анатолий ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ражаб Тайиб Эрдуғон якшанба куни Дональд Трамп билан телефон орқали қилган ўз сўҳбатида, Сурия шимолида жойлашган Мунбаж минтақасида хавфсизликни муҳофазат этиш масъулиятини ўз зиммасига олади,-деб айтди. 

Эрдуғон ўз сўҳбатининг давомида, тўрт нафар америкаликларнинг ўлимига сабаб бўлган Мунбаждаги охирги ҳужум Суриядан америкалик кучларни чиқариш учун Трампнинг қарорига тасир еказиш учун гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракат эди,-деб қўшимча қилди.

Туркия президентлик идорасининг баёнотига кўра, Эрдуғон ва Трамп бу сўҳбат чоғида Сурия шимолида хавфсиз минтақани яратиш бўйича Туркия ва Америка армияси бош штабининг раислари ўртасидаги ҳамкорликлар давом этиши ва кенгайтирилиши ҳақида келишиб олишди.    

Ёрлиқ