Январ 22, 2019 12:16 Asia/Tashkent
  • Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим ҳарбийларининг ўқ отишлари натижасида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Эрон телерадио кампаниясининг Фаластин манбаларига таяниб тарқатган хабарига кўра, душанба куни аср пайтида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган Ноблис яқинида жойлашган сионистик режим ҳарбийларининг ўқ отишлари оқибатида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди. 

Хабарга кўра, сионистик ҳарбийлар фаластинлик бу ёш йигитни совуқ қурол билан ҳужум қилиши баҳонаси билан шаҳодатга етказишган. 

Сионистик режим ҳарбийлари ҳар куни Фаластин ҳудудларига ҳужум қилиб, турли баҳоналар, жумладан Фаластин курашувчи  гуруҳларга аъзо бўлиш баҳонаси билан фаластинлик ёшларни шаҳид қилишади ёки уларга тан жароҳатлари етказиб ҳибсга олишади. 

Ёрлиқ