Сионистик режим армияси Ғазодаги муқовимат кучлари позицияларини нишонга олишди
Январ 22, 2019 18:04 Asia/Tashkent
Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо сектори шимолидаги Ҳамас-Фаластин исломий муқовимат ҳаракатини позицияларини нишонга олишди.
Вафо ахборот агентлигига таяниб, ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун сионистик режим ҳарбийлари Ғазо бўлгаси шимолидаги "Байт Ҳонун" шаҳарчаси шарқидаги Ҳамас позицияларига артиллерия орқали ҳужум қилишди.
Бу ҳужум тафсилотлари хусусидаги хабарлар ҳали тарқатилмаган.
Сионистик режим армияси эса Ғазо секторидаги чегара минтақаларини нишонга олингани ортидан, Исроил армияси танкалари ҳам Ҳамас ҳаракатининг кузатув постларига ҳужум қилди деб иддао қилди.
Ёрлиқ