Ҳизбуллоҳ Фракцияси: Ол Сауд ўзининг сиёсатларини қайта кўриб чиқиши керак
Ҳизбуллоҳ Фракцияси ўз баёнотида Ол Сауд ўзининг сиёсатларини қайта кўриб чиқиши керак деб таъкидлади
Ҳизбуллоҳ Фракцияси ўз баёнотида Ол Сауд ўзининг сиёсатларини қайта кўриб чиқиши керак деб таъкидлади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳизбуллоҳ Фракцияси Ливан парламентида пайшанба куни ўз баёнотини эълон қилиб шундай таъкидладики, Ол Сауд такаббурлик ва хусумат ҳамда худбинликни бир четга суриб қўйиб, ўзининг сиёсатларини ва ҳисоб-китобларини бошқатдан кўриб чиқиши лозим. Негаки, ушбу режимнинг вайронакорлик ҳаракатлари таъсирга эка эмас ва унинг ўрни йўқдир ҳамда бундай тузилма тез орада йўқ бўлиб кетади. Ҳизбуллоҳ Фракциясига кўра, Саудия арабистони режимининг Ливан, Сурия, Ироқ, Миср, Яман, Баҳрайн, Эрон ва бошқа юртларга нисбатан бузғунчик позициясини тутиши ортидан, ушбу ўлкаларда нотинчлик ва тўқнашувлар ҳамда урушлар келиб чиқди. Бунинг оқибатида эса, ушбу минтақаларда бўҳронли вазиятни ҳал этиш мақсадида минтақада хавфсизликни ҳамда барқарорликни ўрнатишга қаратилган барча уринишлар самарасиз якунламноқда.