Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил Сурияда мағлубиятга учради
Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби шанба куни ал-Миёдин телеканали билан қилган суҳбатида Сурияда муқовамат ҳаракатининг ғалабасига ишора қилиб, Исроилнинг Сурияда мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ шанба куни ал-Миёдин телеканали билан қилган суҳбатида Сурияда муқовамат ҳаракатининг ғалабасига ишора қилиб, Исроилнинг Сурияда мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг маълум қилишича, Сурия эндиликда саккиз йиллик бўҳрон даврида энг яхши шароитга чиқиб олди. Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг қўшимча қилишича, Исроил Суриядаги орзу-умидларини бой берди.
Шунингдек, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Сионистларнинг Ливан чегарасидаги ҳаракатларига тўхталиб шундай айтдики, Ливанга қарши эҳтимолий ҳар қандай жангда ишғол этилган ерларнинг бари жанг майдонига айланади.