Ол Халифа режими томонидан баҳрайнлик таниқли руҳоний қамоққа олинди
-
Ол Халифа режими томонидан баҳрайнлик таниқли руҳоний қамоққа олинди
Ол Халифа режими баҳрайнлик машҳур руҳоний Шайх Мужид ал-Машъални қамоққа олди. Баҳрайн инқилоби бошланишининг саккизинчи йили арафасида баҳрайнлик руҳонийлар ва инқилобчиларни куч билан бостириш ҳаракатлари янада шиддатли тус олди
Меҳр ахборот агентлигининг ал-Манома овозига таяниб хабар қилишича, Ол Халифа режими баҳрайнлик машҳур руҳоний Шайх Мужид ал-Машъални қамоққа олди.
Ол Халифа расмийларининг маълум қилишича, баҳрайнлик машҳур руҳоний Шайх Мужид ал-Машъалнинг қамоқда ушлаб туриш муддати 15 кун бўлиб, ушбу ҳукм яна узоқ муддатга узайтирилиши мумкин.
14 Феврал кунида Баҳрайн инқилоби бошланишининг саккизинчи йили арафасида баҳрайнлик руҳонийлар ва инқилобчиларни куч билан бостириш ҳаракатлари янада шиддатли тус олди. Баҳрайн инқилоби 2011 йилнинг 14 феврал кунида бошланган эди.
Бошқа томондан эса, Баҳрайн ал-Вафои ал-Исломий жараёнининг маълум қилишича, "Иззат ва уйғониш" шиори Баҳрайнда инқилоб бошланганининг саккизинчи йиллиги учун ном қилиб олинди.