феврал 04, 2019 15:33 Asia/Tashkent
  • Ироқ  давлат масъули: АҚШ ҳарбийлари Ироқни тарк этишлари шарт

Ироқ парламенти раисининг муовини АҚШ президентини Вашингтон Ироқда ҳарбий кучларини сақлаб қолиш ниятидадир деган сўзларини қоралаб, АҚШ ҳарбийлари зудлик билан Ироқдан чиқарилиши керак деб айтди.

ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, Ҳасан Алкаъбий чиқарган баёниясида АҚШ президенти Дональд Трампга хитобан, АҚШ ҳарбийлари қонун асосида ва миллий саъй -ҳаракати билан Ироқдан чиқарилади деб қўшимча қилди.

Ироқ парламенти раисининг муовини, Ироқда АҚШ ҳарбийларининг қолиши Ироқ миллий иродаси, мамлакат яхилиги ҳамда конституцияини ошкора тарзда бузишдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп СИ БИ ЭС га берган интервьюсида, Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини чиқариш ниятида эмаслигини айтди.      

Ёрлиқ