Сионистлар исломий муқаддас жойларга ҳужум қилди
Шаҳарлик сионистларнинг ва Сионистик режим ҳарбийларининг Фаластин халқига қарши олиб бораётган ҳужумлари ортидан фаластинликлар учун ибодат қилишларига тинч ва хавфсиз жой қолмади
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин диний ишлар ва вақф вазири Шайх Юсуф Идийс шаҳарлик сионистларнинг шарқий Ромуллоҳга қарши уюштирган ҳужумини қоралаб шундай айтдики, шаҳарлик сионистларнинг ва Сионистик режим ҳарбийларининг Фаластин халқига қарши олиб бораётган ҳужумлари ортидан фаластинликлар учун ибодат қилишларига тинч ва хавфсиз жой қолмади.
Фаластин диний ишлар ва вақф вазири исломий мамлакатлар ва араб юртлари ҳамда халқаро ҳамжамиятдан Фаластиндаги муқаддас жойларни сионистик режимнинг тажовузкор ҳаракатларидан ҳимоя қилишларини сўради.
Фаластин тадқиқот маркази ҳам ўз хабарида маълум қилишича, ишғол этилган ерларнинг шимолий қисмидаги Сионистларнинг шаҳар ҳокими исломий муқаддас жойларни яҳудийлаштириш мақсадида ва ал-Баҳр жомеъ масжидини музейга айлантирди.