Шайх Али Салмоннинг зиндондан юборган баёноти
Баҳрайн "Ал Вифоқ" жамиятининг бош котиби зиндондан юборган баёнотида сионистик режим билан муносабатларни оддийлаштиришнинг барча шаклларига қарши чиқди.
Ливандаги "Ал Аҳд" интернет сайтининг бугунги хабарига кӯра Баҳрайн "Ал Вифоқ" жамиятининг бош котиби Шайх Али Салмон ӯзининг зиндондан юборган баёнотида Баҳрайндаги инқилобчиларни инқилобнинг саккиз йиллиги билан табриклаб, мамлакат халқининг зулм-истибдодга қарши курашдан чекинмасликларини таъкидлади.
Баҳрайн "Ал Вифоқ" жамиятининг бош котиби инқилобчиларни бостиришда Оли Халифа режимининг ночорлигини таъкидлаб, деди: Озодлик, тенг ҳуқуқлилик ва халқнинг бошқа талаблари амалга ошмагунча инқилоб давом этаверади.
Шайх Али Салмон шунингдек ҳукуматдан ҳибсга олинганларни озод қилиш ва бадарға қилинганларни ватанга қайтаришни ҳам талаб қилди.
-
Баҳрайн режими суди Шайх Али Салмонни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
-
АҚШ масъули Шайх Али Салмонга қарши чиқарилган ҳукмни танқид қилди