Сайид Ҳасан Насруллоҳ: муқовимат қудрати ошиб бормоқда
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби, шаҳид бўлган қўмондонларни улуғлаш маросимида, кундан кунга ошиб бораётган муқовимат қудрати, шаҳид бўлган қўмонднларнинг мероси ҳамда Ҳизбуллоҳ қудратининг рамзи эканлиги ҳамда ушбу жаарённи давом этишининг далилидир деб таъкидлади.
Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ видеоконференция орқали тарқатган сўзларида, АҚШ ва Исроил режими бу йиллар ичида қўлидан келган жиноятларга қўл уришди, аммо муқовимат мувозанатини тайинлаб, ғалабалар босқичига кирди. Муқовимат қудратининг рамзи нафақат қурол- яроқ, балки ақида ва азм- ирода кучидир ва муқовимат қудратга эга бўлганга қадар, душманлар муқовимат кучларига қарши лозим тайёргарликка эга эмас деб таъкидлади.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби, Эрон Исломий Инқилобининг 40 -чи йиллигида ўн миллионлаб нафарни қатнашганига тўхталиб, Эрон давлати шу даражада куч қудратлидирки ҳеч ким бу давлатга қарши урушни бошлай олмайди ва Эрон давлати барча таҳдидлар ва санкцияларга жиддий жавоб қайтаради. Исломий Инқилобнинг 40 -чи йиллигида ўн миллионлаб инсонларни қатнашгани душманларни барча сиёсатларига жавоб беради деб аниқлик киритди.