Ҳиндистон халқи Арабистон валиаҳд шаҳзодасининг сафарига эътироз билдиришди
Кеча Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Саудия Арабистон режими валиаҳд шаҳзодасини сафарига эътироз билдирган халқ иштирокида кенг -қамровли кўча намойишлар ўтказилди.
Эроннинг " Жавон" ахборот агентлигининг хабар қилишича, ғазабга келган ҳиндистонликлар Деҳли шаҳрида Арабистоннинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи расмларини қўлга олиб, Саудия Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши шиорини эълон этдилар.
Кенг- қамровли кўча -намойишларда қатнашган халқ шунингдек, Яманга қарши урушда бин Салмоннинг роли ҳамда Риёз режимини террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватлашини кескин қораладилар.
Бугун Арабистон режими валиаҳд шаҳзодасини Покистонга қилган икки кунлик сафаридан кейин Ҳиндустон пойтахтига бориши кутилмоқда. Покистонда ҳам Муҳаммад бин Салмоннинг Покистонга қилган сафарига қарши кенг- қамровли митинглар ўтказилди.