ИШИД террорчилик гуруҳини молиявий таъминлайдиган халқаро банда Ироқда барҳам топди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i43660-ИШИД_террорчилик_гуруҳини_молиявий_таъминлайдиган_халқаро_банда_Ироқда_барҳам_топди
Ироқ хавфсизлик ташкилоти бугун пайшанба куни ўз баёнотида Ироқ тарихида терроризмни молиявий таъминлайдиган энг катта бандани аниқлангани ва бартараф этилгани ҳақида хабар берди
(last modified 2019-02-21T12:06:01+00:00 )
феврал 21, 2019 17:06 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳини молиявий таъминлайдиган халқаро банда Ироқда барҳам топди
    ИШИД террорчилик гуруҳини молиявий таъминлайдиган халқаро банда Ироқда барҳам топди

Ироқ хавфсизлик ташкилоти бугун пайшанба куни ўз баёнотида Ироқ тарихида терроризмни молиявий таъминлайдиган энг катта бандани аниқлангани ва бартараф этилгани ҳақида хабар берди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ хавфсизлик ташкилоти бугун пайшанба куни ўз баёнотида Ироқ тарихида терроризмни молиявий таъминлайдиган энг катта бандани аниқлангани ва бартараф этилгани ҳақида хабар берди. 

Ироқ хавфсизлик идорасининг ушбу маълумотига кўра, ушбу банда дунёнинг турли мамлакатларида тармоқлар ва ячейкаларга эга бўлиб, офислар орқали мураккаб усуллар билан пул йиғиб, ушбу пулларни ИШИД террорчилик гуруҳига жўнатади. 

Ироқ ички ишлар вазирлиги ҳам ўз баёнотида маълум қилишича, сўнги воқеалар тафсилотларини ўрганиш ва унинг сабабларини кенгроқ муҳокама қилиш учун тезкор чора-тадбирлар кўриб чиқилади ва шу каби ҳодисаларнинг яна бир бор такрорланмаслиги учун жиддий ҳаракатларни амалга оширилади.