Масжидулақсо имом хатиби: фаластинликлар шижоатини олдини олишнинг имкони йўқ
Ишғол этилган Қуддусда сионистик режим армияси томонидан фаластинликларни қўлга олиш жараёнини авж олингани ортидан, Масжидулақсо имом хатиби, сионистик режимнинг бундай сиёсатлари нафақат фаластинликлар ҳаракатини камайтирмайди, балки фаластинликларни янада бирлашишига олиб келади деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Қуддусдаги Исломий олий делегацияси раиси ва Масжидулақсо имом хатиби Акрама Сабрий, сиоинстик режим Масжидулақсога қарши ҳурматсизлик ва ҳужумларини тўхтатмайди ва бу босқинчи режим аста- секинлик билан минтақани ишғол этиб олишга ҳаракат қилмоқда деб таъкидлади.
Сабрий 16 йилдан кейин Бобурраҳма дарвозасини қайта очилишида фаластинликларнинг мувафаққиятларига тўхталиб, илгарагидек Қуддус халқининг конструктив ва келажакка умидларини кучайган ва улар сионистларни барча фитналарини олдини олиш ва чипакка чиқаришга муваффақ бўлишади деб изоҳлади.
Масжидулақсонинг имом хатиби ўз сўзларида сионистик режим Масжидулақсони босиб олишни режалаштирган ва вазият жуда хавфлидир. Сионистик режим томонидан қайта Бобурраҳма дарвозасини ёпилишининг эҳтимоли бор, аммо фаластинликлар ҳардоим сионистларнинг барча фитналари қаршисида тура олишга тайёрдир деб эълон қилди.