Сионистик режим ҳарбийлари Қудс ҳокимини қўлга олишди
(last modified Wed, 27 Feb 2019 12:36:46 GMT )
феврал 27, 2019 17:36 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари Қудс ҳокимини қўлга олишди

Сионистик режим ҳарбийлари Бобул-Раҳма масжиди қайта очилишидан кейин Қудс ҳокими Аднон Ғайс ва 34 нафар фаластинликларни қўлга олишди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, фаластинлик маҳбуслар маркази Қудс ишғолгар режимининг ҳарбийлари ўзларининг душманона сайъ-ҳаракатларини давом эттириб, бугун камида 23 нафар фаластинликларни, жумладан Қудс ҳокими ва Қудс масалалари бўйича мутахассис Мидҳат Дибани қўлга олишди,-деб эълон қилди. 

Сионистик режим ҳарбийлари Ал-Байра ва Ромуллоҳ вилоятида ҳам (Фатҳ) Фаластин миллий эркинсеварлик ҳаракатининг инқилобий кенгашининг аъзоси Закариё Аз-Зубайдий ва ҳарбий асирликка тушган ҳамда маҳбуслар ишлари бўйича комитет вакили Торуқ Барғутни ҳибсга олишди. 

Сионистик режим ўтган ҳафтадан бошлаб бугунги кунгача 100 -дан ортиқ фаластинликларни Бобур-Раҳма масжидини қайта очиш маросимида қўлга олишди.  

Ёрлиқ