Баҳрайнда золимона тарзда қўлга олишлар давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i4408-Баҳрайнда_золимона_тарзда_қўлга_олишлар_давом_этмоқда
Баҳрайндаги инсон ҳуқуқига оид марказ бу мамлакатда золимларча сиёсатлар ва адолатчизларча инсонларни қўлга олиш жараёнини давом этаётганлигидан хавотирланиш билдирди.
(last modified 2018-08-22T13:17:38+00:00 )
сентябр 11, 2016 13:22 Asia/Tashkent
  • Баҳрайндаги инсон ҳуқуқига оид марказ
    Баҳрайндаги инсон ҳуқуқига оид марказ

Баҳрайндаги инсон ҳуқуқига оид марказ бу мамлакатда золимларча сиёсатлар ва адолатчизларча инсонларни қўлга олиш жараёнини давом этаётганлигидан хавотирланиш билдирди.

Баҳрайнинг Алўълуъ телеканали хабарига кўра, бугун бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқи марказининг ҳужжатлар бўйича масъули Эйнас Увен ўтган йилга қараганда Баҳрайнда фуқароларни золимона равиш билан қўлга олишлар анча кўпайиб кетган . Ҳозиргача қўлга олинган шахслар сони мингга яқинлашган деб изоҳлади.

Эйнас Увен ўз сўзларида  сиёсий маҳбуслар сони ҳам январь ойининг аввалидан 31 августга қадар  989 нафарга етган. Улардан 147 нафарини болалар ва 17 нафарини аёллар ташкил этишади деб айтди.

Баҳрайндаги инсон ҳуқуқларига оид марказнинг ҳужжатлар масъули ўз сўзларида  ҳақиққатчи гуруҳни ташкил этиш борасидаги Ол Халифа режимининг иддаоларига асос йўқлигига тўхталиб,  конституцяидаги инсон ҳуқуқларига оид қисматларини кўрмаганга олиниши билан инсонлар қўлга олинмоқда. Ол Халифа режими билан фикр- ақидаси тўғри келмайдиган ва ё бу режим хатти ҳаракатларни қабул этмайдиган шахслар қўлга олиниб қамоққа жўнатилади деб таъкидлади.