Европа иттифоқи Исроилнинг Фаластин аҳолисининг ҳуқуқларини поймол этаётганини тан олди
(last modified Thu, 07 Mar 2019 13:27:24 GMT )
март 07, 2019 18:27 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи Исроилнинг Фаластин аҳолисининг ҳуқуқларини поймол этаётганини тан олди
    Европа иттифоқи Исроилнинг Фаластин аҳолисининг ҳуқуқларини поймол этаётганини тан олди

Европа иттифоқи расмий баёнотда Исроил режими назоратида бўлган ишғол этилган ерларда фаластинликларнинг ҳуқуқлари кенг қамровда поймол этилаётгани тан олди ва фаластинликларнинг Ғазо секторида ва Шарқий Қудсда мол-мулкларидан маҳрум қилинишларидан ташвишдалигини билдирган

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқи расмий баёнотда Исроил режими назоратида бўлган ишғол этилган ерларда фаластинликларнинг ҳуқуқлари кенг қамровда поймол этилаётгани тан олди. 

Европа иттифоқи пайшанба куни ўз ҳисоботида фаластинликларнинг Ғазо секторида ва Шарқий Қудсда мол-мулкларидан маҳрум қилинишларидан ташвишдалигини билдирган ва ушбу кескин чораларни халқаро ҳуқуқларнинг поймол этилиши деб баҳолаган. 

Ушбу баёнотга биноан, 2018 йилнинг декабр ойидан фаластинликларга қарашли 264 тадан кўпроқ бино ва уйлар бузиб ташланган ҳамда ушбу уйларда яшайдиган аҳоли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган. 

Ёрлиқ