Шу йилги Ҳаж маросимларида Саудий Арабистон ва сионистик режими ҳамкорлик қилишмоқда
Ахборот манбалари шу йилги Ҳаж маросимлари жараёнида Ол Сауд режими ва сионистик режимини ҳамкорлик қилишаётгани ҳақида хабар тарқатишди.
Франс Пресс тарқатган хабарига кўра, Арабистон режими ўз таъбири билан Мино фожеасини такрорланишини олдини олиш мақсадида шу йилги Ҳаж маросимларида хавфсизлик чораларни кучайтиргани ва сионистик режим компанияларидан бири томонидан ишлаб чиқарилган электрон билагузук тақиш тузумини жорий этганини иддао қилди.
Бу билагузукларда ҳожийнинг шахсий ва тиббий вазияти тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилганлиги айтилади.
Мазкур хабарга кўра, Арабистоннинг муқаддас маконларида ҳам 800 дан ортиқ кузатув камералари ўрнатилган.
Айтиш керакки шу йилги Ҳаж маросимлари Эрон, Яман ва Сурия мамлакталари ҳожийларининг иштирокисиз ўтказилмоқда.