Арабистон подшоси ва валиаҳди ўртасидаги кескинликлар
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i44453
Горден газетаси Арабистон подшоси Малик Салмон ва ушбу режимнинг валиаҳди Бин Салмон ўртасидаги турли кескинликлар мавжудгини ошкор этди. Бу газета нашр этган ўз хабарида, Арабистон подшоси томонидан Сауъдия валиаҳди ихтиёрида бўлган айрим ваколатларни бекор қилиши ҳақидаги маълумотларни фош этди.
(last modified 2019-03-18T14:45:46+00:00 )
март 18, 2019 19:12 Asia/Tashkent
  • Арабистон подшоси ва валиаҳди ўртасидаги кескинликлар

Горден газетаси Арабистон подшоси Малик Салмон ва ушбу режимнинг валиаҳди Бин Салмон ўртасидаги турли кескинликлар мавжудгини ошкор этди. Бу газета нашр этган ўз хабарида, Арабистон подшоси томонидан Сауъдия валиаҳди ихтиёрида бўлган айрим ваколатларни бекор қилиши ҳақидаги маълумотларни фош этди.

Лондонда чоп этиладиган ушбу газетанинг хабарига кўра, яқинда Арабистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси бўлган Мусоад Ал-Айбон Малик Салмон номидан хорижий инвестицияларни бошқаришни ўз зиммасига олади,-деб эълон қилди.

Бу хабарга кўра, саъудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини қатл этиш можароси фош этилишидан кейин валиаҳд билан Арабистон подшоси ўртасидаги алоқаларнинг хиралашиб қолгани туфайли Малик Салмоннинг бундай қарорга келган.

Горден газетасининг хабарида, Яман уруши, Арабистоннинг Америкадаги элчиси сифатида Рима бинт Бандарнинг  тайинланиши ва айтишларича, подшо билан маслаҳат қилмасдан валиаҳднинг акаси Холид бин Салмонни мудофаа вазири этиб тайинланиши ҳам Бин Салмон ва Малик Салмон ўртасидаги бошқа ихтилофлар жумласидандир.  

Арабистон подшоси Бин Салмон ихтиёрида бўлган молиявий ва иқтисодий ваколатларнинг аксариятини бекор қилиб, бундан кейин барча инвестиция фармонларига шахсан ўзи имзо қуйишини эълон қилган, -деб ёзади Горден газетаси.