Башор Асад Дамашқ, Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги чуқур ҳамкорликларни таъкидлади
Кеча Сурия президенти Дамашқда Эрон ислом жумҳурияти ва Ироқ давлатининг ҳарбий делегацияларни қабул қилганида, уч мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ва чуқур ҳамкорликлар мавжудлигини таъкидлаб, ушбу чуқур алоқалар уруш пайтида янада кучайган деб изоҳлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Сурия президенти Башор Асад Сурия, Эрон ва Ироқ қуролли кучлари уруш ва терроризмга қарши кураш даврасида фидокорлик билан мамлакатда тинчликни сақлашга ҳаракат қилишди деб таъкидлади.
Башор Асад ўз сўзларида Дамашқ давлати Эрон ва Ироқ билан яхши муносабатга эга бўлганидан фахрланади деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий бу учрашуда терроризмни минтақа учун жиддий хавф -хатар эканлигига тўхталиб, террорчиларга қарши кураш ва Сурияни ҳимо қилиш Эрон ва Ироқни мудофаа қилиш демакдир деб айтди.
Ироқ қуролли кучлари бош штаби раиси Усмон Алғонимий ҳам бу учрашувда, ироқлик ҳарбийлар Сурия билан қўшма чегараларида суриялик ҳарбийлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда террорчиларга қарши урушни давом эттирмоқда деб таъкидлади.