Фаластин муқовимат кучлари Тель-Авивга қарши ракета билан ҳужум қилишди.
(last modified Mon, 25 Mar 2019 08:34:30 GMT )
март 25, 2019 13:34 Asia/Tashkent

Халқаро оммавий ахборот воситалари Тель-Авивнинг шимолий минтақасига Фаластин муқовимат кучларининг ракеталар билан ҳужуми ва ушбу ҳужум натижасида камида 7 нафар сионистларнинг ярадор бўлишлари ҳақида хабар берди.

Осушейтед Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, ракеталар ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сирена тарқатилганидан кейин Тель-Авивнинг шимолидаги Ҳошурон минтақасида портлаш товуши эшитилди ва сионистик режим армияси Ғазо секторидан битта ракета отилганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, бу ракета ҳужумида Тель-Авив шимолида истиқомат қилувчи сионистлар ўртасидан камита етти  киши тан жароҳатлари олишган. 

Фаластин муқовимат кучларининг Тель-Авивга қарши ракета ҳужумидан кейин Исроил бош вазири Америкада "Айпак" сионистик лобийлар йиғилишида режалаштирган ўз суханронлигини бекор қилиш ва Исроилга қайтишга мажбур бўлди. 

Тель-Авивга қарши бу ракета ҳужуми шундай бир вазъиятда амалга оширилдиким, охирги пайтларда сионистик режимнинг  қирувчи самолётлари бир неча маротаба Ғазо секторидаги позицияларга қарши ҳужум қилишди ва бир неча нафар фаластинликларни шаҳид ва ярадор қилишди.

Ёрлиқ