Сайид Ҳасан Насруллоҳ: АҚШ террорчи давлатдир
(last modified Thu, 11 Apr 2019 11:54:53 GMT )
апрел 11, 2019 16:54 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: АҚШ террорчи давлатдир

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби АҚШ давлатини Исломий Инқилоб соқчилар корпусини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритганини кескин қоралаб, АҚШ террорчи бир давлатдир ва Ўрта Шарқнинг кўп мамлакатларида ўн минглаб инсонларни қатл қилиб, доимо террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиб келмоқда деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ кеча Ҳазрат Абулфазлул Аббос /с/ валодат куни ва уруш ветеранлари кунида сўзлаган нутқида,  Исломий Инқилоб соқчилар  корпусини минтақада ўта таъсирчан ва муҳим ролини таъкидлаб,  АҚШ давлатини  Исломий Инқилоб соқчилар корпусини нишонга олишга уринаётгани, Вашингтон давлатини мағлуб бўлгани ва умидсизлигидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.

Насруллоҳ дедики, АҚШ давлати сионистик режимнинг манфаатлари учун  барча халқлар ҳуқуқини кўрмаганга олмоқда ва сионистик режимга бор куч- қудрати билан ёрдам етказмоқда, аммо бошқа томондан  ўз обру-эътибори, муқаддас мкаонлари ва ватанини ҳимоя қиладиганларни " терорчи" деб аташга давом бермоқда