Фаластинлик асирлар 7 кундан бўён оммавий очликни давом этиришмоқда
Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинликларр " Каромат эътирози 2" шиори остида 7 кундан бери оммавий очликни давом эттиришмоқда.
Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабар қилишича, ўтган якшанба куни 400 нафардан ортиқ фаластинлик асирлар сионистик режим қамоқхоналари ташкилотларини асирларга қарши ноинсоний муомаласи, асирларни сабабсиз жазолаши ҳамда қамоқхонадаги ўта қийин ва оғир вазиятга қарши эътирозда оммавий очлик эълон қилинганди.
Яна мингдан ортиқ фаластинлик асирларни очлик эълон қилган шахсларга қўшилиши кутилмоқда.
Ҳозиргача бир гуруҳ асирлар оғир аҳволда тушиб қолган, айрим фаластинликлар Сорока касалхонасига ётқизилган.
-
Сионистик режим зиндонидаги 1200 фаластинлик асирлар очлик эълон қилишди
-
"Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 54 -чи жума кунида фаластинлик ёш қиз шаҳид бўлди