1972 -чи йилдан бери сионистлар ўқидан 102 нафар мухбирлар шаҳид бўлган
Фаластин журналистлар иттифоқи тарқатган хабарида сионистик режим ҳарбийлари 1972 -чи йилдан бери 102 нафар мухбирларни ўққа тутиб шаҳид этишганини эълон этди
Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабар қилишича, Фаластин журналистлар иттифоқи шунингдек 2014 -чи йилдан бугунга қадар, сионистик режим армияси ўқидан 15 нафар фаластинлик мухбирларни шаҳид бўлганини тасдлиқлади.
Фаластин журналистлар иттифоқи ўтган йилнинг 30 -чи март куни бошланган "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари жараёнида икки нафар мухбир шаҳид бўлиб, ўнлаб нафари жароҳатланган деб қўшимча қилди.
Фаластинлик мухбирларни ҳимоя қилиш қўмитасининг эълонига кўра, 2018 чи йил давомида Ғазо бўлгасида сионистик режим ҳарибйлари ўқидан 254 нафар фаластинлик мухбирлар жароҳатланган.
Ҳисоботларга асосан, босқинчи сионистик режими фаластинликларга қарши сионистлар содир этаётган жиноятларни тасвирга оладиган мухбирларни қўлга олиб,судларида муҳокама қилиш қарорига келган.
-
Фаластин бош вазири АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини кескин қоралади
-
Сионистик режим армияси ўқидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди