Насруллоҳ: Америка ва сионистик режим минтақада янги урушни келтириб чиқаришмоқда
(last modified Fri, 03 May 2019 13:11:47 GMT )
май 03, 2019 18:11 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Америка, айрим мамлакатлар ва оммавий ахборот воситалари минтақада янги фазони ижод этишмоқда ва бу ҳам бўлса сионистик режим томонидан урушни бошлаш имконияти ҳисобланади,-деб айтди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ пайшанба куни Форс кўрфазидаги айрим араб мамлакатлари, Америка ва сионистик режим охирги пайтда, Ливанга қарши уруш ҳақидаги мишмишларни тарқатишмоқдаким, ундан мақсад Ливанни босим остига қуйишдан иборат. Ливанга қарши босим ўтказишнинг асосий мақсади бу Шиъбо экинзорлари ва сув чегаралари масаласида имтиёз беришдан иборат,-деб таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби муқовиматни босим остига қарор бериш ўз қудрати ва ракеталар дастуридан қўл тортиш учун амалга оширилади. Аммо муқовимат кучи тақдирни белгиловчи катта қудратга эгадир. Муқовимат ишғолий сарзаминдаги Ал-Жалилга киршб қудратига ҳам эгадир,-деб қўшимча қилди. 

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўз нутқининг давомида, Сурия урушига кириш учун Ҳизбуллоҳ партиясининг қабул қилган қарори тўғри эканлиги маълум бўлди. Сурияда Сауъдия Арабистони ва Американинг фитна-найранглари шаклланди ва Сурия ер-ҳудудларининг 45 фоизини ўз тасарруфига киритган ИШИД террористик гуруҳи эса ушбу фитна-найрангнинг самараси эди. Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳини ким молиявий ва қурол-яроқ билан қўллаб қувватлади деган савол вужудга келади, -деб эслатиб ўтди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ИШИД террорчи гуруҳи ваҳобийлик тафаккури билан саъудияликларнинг келтириб чиқарган гуруҳи эди ва улар томонидан моддий жиҳатдан ҳимоя этиларди,-дея  таъкидлади.