Нетаняҳу: фаластинлик раҳбарларни террор этиш Исроилнинг асли мақсадларидандир
Кеча сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу режим яна бир бор фаластинлик раҳбарларни террор қилиш сиёсатини бошлаган дея эълон қилди.
Фаластиндаги Маъо сайтининг хабар қилишича, кеча сионистик режим бош вазири, бу режимнинг сиёсий- хавфсизлик кабинети йиғилишида, Исроил Фаластин муқовимат кучларига зарба бериш учун фаластинлик етакчилари ва раҳбарларини террор этишни назарга тутган дея таъкидлади.
Нетаняҳу ўз сўзларида, Ғазо бўлгасига қарши сионистик режимнинг ҳужумлари, билан бир пайтда, минтақада тўқнашувлар якунлангани йўқ ва биз бу минтақага қарши ҳужумларни кучайтириш қарорига келганмиз дея қўшимча қилди.
Сионистик режим бош вазири шунингдек Ғазо чегарасида жойлаштирилган ҳарбий кучлар ва артиллерия бўлинмларини шай ҳолатга келтиришга дастур берди.
Фаластин муқовимам кучлари ва сиоинстик режим ўртасидаги тўқнашувларнинг янги давраси шанба куни сиоинстик режим вертолётларини Ғазо бўлгасига қарши ҳужумлари билан бошланиб муқовимат кучларининг жавобий ҳужумлари билан якунланди.
Фалатиннинг соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра, ўтган икки кун давомидаги тўқнашувларда 31 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб, 175 нафари жароҳатланди.