Сайид Ҳасан Насруллоҳ: барчамиз " Аср муомаласи" лойиҳасига қаршилик кўрсатишга масъулмиз
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Фаластин мавзусига барҳам беришга қаратилган " Аср муомаласи" лойиҳасига қаршилик кўрсатишга масъулмиз деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режимга қарши курашда муқовимат кучларининг 2000 чи йилда ғалаба қозонганилининг 19 чи йиллигида сўзлаган нутқида, бугунги кунда Фаластин халқи ўта катта фитналарга дучор бўлган, бинобарин шу йилги Қуддус кунининг асосий шиори Трампнинг " Аср муомаласи" га қарши курашдир деб таъкидлади.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида сионистик режим томонидан Ҳизбуллоҳ ҳаракатини стратегик таҳдид сифатида эълон этилганидан ғурурланамиз ва Ҳизбуллоҳ ҳаракатинг мудофаа ва превентив қудрати душманнинг ҳар қандай босқинчилиги ва ва тажовузларини олдини олади деб изоҳлади.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек муқовимат кучлари бўлмаганида сионистик режими Ливан жанубини ҳам худди Қуддус ва Жўлон теппаликлари каби ишғол эта оларди деб қўшимча қилди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ: ИШИД террорчи гуруҳи Арабистон ва ваҳҳобийлик оқими томонидан ташкил этилган