Фаластин халқи " Аср Муомаласи" лойиҳасини ижро этилишига ижозат бермайди
Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Фаластиннинг буюк халқи АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қаршилик кўрсатишга давом эттириб, бу лойиҳани натижасиз қолдиради деб айтди.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Нахола Ливандаги Исломий Амал гуруҳининг делегацияси билан учрашганида Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида " Аср муомаласи" лойиҳасига тегишли йиғилишни ўтказилишга ишора қилар экан, фаластинликлар қарши кураш ва муқовимат кўрсатиш йўли билан Манамада ўтказилиши кутилаётган хиёнаткорлик йиғилиши қатнашувчиларини шарманда қилишади.
Ливаннинг Исломий Амал гуруҳи аъзолари ҳам арабий ва исломий мамлакталар халқларини ислом умматининг муқаддас маконларини ҳимоя қилиб, АҚШ ва сиоинстик режимни фаластинликларга қраши сиёсатларини қоралаш мақсадида ўтказиладиган Халқаро Қуддус кунида кенг қамвроли даражада қатнашишга чақирдилар.
Эслатиб ўтамиз эртага жума куни дунёнинг турли мамлакатларида Халқаро Қуддус кунига бағишланган кўча -намойишлар бўлиб ўтади.