Сайид Ҳасан Насруллоҳ Халқаро Қуддус куни муносабатида нутқ сўзлади
(last modified Sat, 01 Jun 2019 07:17:20 GMT )
июн 01, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ Халқаро Қуддус куни муносабатида нутқ сўзлади

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатининг бош котиби, Халқаро Қуддус куни маросимлари ва уни ўтказилишини аҳамиятсиз қилиб кўрсатишга уринаётган душманларнинг барча саъй-ҳаракатларини мағлуб бўлганлигини эълон этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ҳизбуллоҳ бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Бейрут шаҳрининг Зоҳия шаҳрида Халқаро Қуддус куни муносабатида сўзлаган нутқида,  бугун Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамзаон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қуддус куни сифатида эълон этилган қирқ йил бўлди. Ушбу йиллар ичида  Қуддус душманлари  Халқаро Қуддус кунини маросимларини ўтказилиши тўхтатиш ва ё бутунлай унутилишига умид қилишгади аммо аксича йилдан йилга Қуддусга нисбатан эътибор ва таважжуҳ тобора ошиб бормоқда деб таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек,  бугунги кунда муқовимат кучлари олдинги йилларга қараганда янада куч қудратлироқ бўлган  ва ҳолангки сионистик режим олдинги йилларга кўра кучсиз ва заифроқ бўлган. Шу сабабдан АҚШ ва уни ҳарбий кемаларини билвосита ёрдамига муҳтож бўлиб қолган деб айтди.

Сайид Ҳасан Насрурлоҳ ўз сўзларида Эрон давлати минтақада буюк бир қурат сифатида  Ироқ ва Сурия ҳамда Ливан ва Фаластиндаги муқовитмат кучларини асосий ҳомийсидир ва аниқ бу борада аниқ позициясини эълон қилиб келмоқда. Бинобарин душманлар муқовимат куч-қудратига зарба бериш мақсадида Эронга қарши санкцияларни кучайтиришмоқда, аммо ҳеч қачон ўз мақсадларига эриша олишмайди деб эълон этди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ Фаластин халқига қарши АҚШнинг " Аср муомалси" лойиҳасини мағлуб бўлишини таъкидлаб, ушьу ёвуз лойиҳанинг асли мақсади  Қуддус, Ғазо сектори в фаластинлик қочқинлар муамоларини кўрмаганга олиш, аҳамиятсиз қилиб кўрсатиш ва бу ҳақдаги ҳар қундай нуқтаи назар ва сўзларни тўхтатишдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.