Суриянинг T-4 ҳарбий аэродроми ракета ҳужумига учради
(last modified Mon, 03 Jun 2019 07:55:31 GMT )
июн 03, 2019 12:55 Asia/Tashkent
  • Суриянинг T-4 ҳарбий аэродроми ракета ҳужумига учради

Бугун Сурия ОАВ-и мамлакат марказидаги Ҳумс вилоятида жойлашган T-4 ҳарбий аэродромини ракета ҳужумига учрагани ҳақида хабар қилди.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги-СОНО га кўра, Сурия давлат армияси бу ракеталардан айримларини ҳавода йўқ қилишга муваффақ бўлган.

СОНО ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Суриянинг ҳаво ҳужумларига зид радар системаси отилган бир нечта ракеталарни ҳавода йўқ қилган.

Аммо бу ҳужумда аэродромдаги қурол- яроқ омборларидан бири нобудэтилиб суриялик ҳарибййларидан бири ҳалок бўлиб, икки нафраи жароҳатланган.

Айрим бошқа хабарлар бу ракетларни сионистик режим томонидан отилганин истисно этишмаган.

T-4 аэродром Ҳумс вилоятидаги Тадмир шаҳри ғарбида жойлашган бўлиб,  минтақада террорчи гуруҳларга қарши курашнинг энг асосий марказларидан ҳисобланади.

Кеча сиоинстик режим армияси Сурия пойтахти ва Қунайтара шарқи минтақасини ракета билан нишонга олишганди.

Сионистик режими ҳардоим террорчиларни ҳимоя қилиш мақсадида Сурия армияси базалари ва инфратузлмларини нишонга олади.