Халқаро Амнистия ташкилоти : Арабистон режими ёш сиёсий маҳбусни қатл этмаслиги керак
Халқаро Амнистия ташкилотти Арабистон режимини 13 ёшлигида қўлга олинган ўспиринни қатл этишдан воз кечишга чақирди.
СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, Халқаро Амнистия ташкилотти тарқатган баёниясида, эндиликда 18 ёшга кирган Муртажи Қарирси қўлга олинган пайтида яъне 2014 йилнинг сентябрида 13 ёшда эди. Аммо шунга қарамасдан Арабистоннинг умумий прокуратураси унга ўлим жазосини тайинлаган деб эълн этди.
Халқаро Амнистия ташкилоти шунингдек Қаририс қўлга олингани ва тергов пайтида қийноққа солингани ҳамда терговчилар унга содир этмаган гуноҳини эътироф этганида озод этиш ваъдасини берган деб фош қилди.
Апрель ойида Арабистон режими томонидан бу мамлакатнинг 37 нафар фуқаролар қатл этилганди ва Халқаро амнистия ташкилоти қатл этилганланинг 3 нафари 16-17 яшар ўспиринлар эканлигини эълон этганди.
Халқаро Амнистия ташкилоти маълумотларига асосан, сўнгги 5 йил ичида сиёсий масалалар билан юздан ортиқ шиа мазҳабидаги мусулмонлар Ол Сауд режими томонидан қатл этилган.
Халқаро бу ташкилот Арабистон режими томонидан инсонларни қатл этилганини қоралаб, маҳбуслар муҳокамасини адолатсизликнинг намунаси эканлигини таъкидлаб, қатл этилган шахсларнинг аксарияти фақат ўз фикриини баён этгани туфайли қўлга олиниб ўлим жазосига ҳукм қилинган деб қўшимча қилди.