Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларига қарши системалари сионистларнинг ракета ҳужумини қайтарди
Бугун Сурия ОАВ-и мамлакат жанубидаги Диръо вилояти шимол ғарбида жойлашган Тал Алҳора теппаликларига қарши сиоинстик режимнинг ракета ҳужумлари ҳақида хабар тарқатишди.
Сурияниннг расмий ахборот агентлиги -СОНО ҳам мамлакат армияси сионистик режим армиясининг ракета ҳужумини қайтарганини эълон этди.
Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид системалари сионистик режим томонидан отилган ракетани осмонда нобуд қилишга муваффақ бўлган.
Сурия давлат армияси ўтган йилнинг июль ойида Тал Алҳора теппаликларини Жабҳатун-Нусра террорчи гуруҳи аъзоларидан тозалаганди.
Эндиликда бу минтақада Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларига зид радар системалари жойлаштирилган.
Душанба куни ҳам Сурия давлат армияси ҳаво ҳужумига зид системалари Ҳумс вилоятидаги Т-4 ҳарбий аэродоми томон отилган сионистик режим ракектасини йўқ қилганди.
Сионистик режим ҳардоим Сурия ичкарисидаги айрим террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиши билан Суря давлат армияси базалари ва инфратузлмаларини нишонга олади.