Ансоруллоҳ: Арабистон ичкарисида "катта уруш" юзага келади
(last modified Sun, 16 Jun 2019 11:28:21 GMT )
июн 16, 2019 16:28 Asia/Tashkent
  • Ансоруллоҳ: Арабистон ичкарисида

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий идораси аъзоси, катта уруш яқинида ва бу марта Саудия Арабистон ҳудудларида уруш юз беради деб айтди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Яман Ансоруллоҳи ҳаракати сиёсий идораси аъзоси Муҳаммад Носир Албахятий,  Фейсбук саҳифасида  душман ҳудудида унга ҳужум қилиб кўрган, зарарларни қоплаш Яман халқининг ҳаққидир деб эълон этди.

Кеча ҳам Муҳаммад Носир Албахятий авиакомпаниялар ва тинч аҳолини Саудия Арабистони аэропортларига боришлари ва қўниши тўғрисида огоҳлантириб, Яман армияси бу аэропортларни нишонга олиши эҳтимолини таъкидлади.

Алқудсул Арабий газетасининг ёзишича,  Албахятий сўзлари  уруш мувозанатини Яман Ансоруллоҳи ва Яман армияси фойдасига ҳал бўлаётгани кўрсатмоқда.

Сўнгги ойлар ичида Яман армияси ва кўнгилли кучлари  учувчисиз кучлари орқали Ол Сауд режими позициялари ва БААнинг турли минтақаларни нишонга олишмоқда.

 

 

Ёрлиқ