Сурия давлати сионистик режим устидан БМТга шикоят қилди
Кеча Сурия давлати БМТ Бош котиби ва БМТ хавфсизлик кенгашининг шу босқичдаги раисига йўллаган мактубларида Сурияга қарши сиоинстик режим ҳужумларини қоралаб, бу тажовузларни Тел-Авивнинг Сурия бўҳронини янада узайтириш ва кенгайтириш мақсадидаги сиёсатлари эканлигини эълон қилди.
Кеча эрта тонгда сионистик режими Сурия пойтахти Дамашқ ва Ҳумс шаҳарларини ракета билан нишонга олди. Бу ҳужумларда 4 нафар тинч аҳоли улар жумласидан бир нафар болакай ҳалок бўлди.
Суриянинг мактубида келтирилишча, сионистик режимни ҳужумлари террорчиларни ҳимоя қилиш, Сурия давлат армиясини террорчиларни йўқ қилишдаги ҳатти-ҳаракатини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Дамашқ давлати АҚШ давлатининг ҳимоятлари туфайли сионистик режим ўз жиноятларини давом эттираётганини маълум қилган.
Сури ТИВ-и мактубида, БМТ хавфсизлик кенгашининг сионистик режимни террорчиларни ҳимоя қилиши, содир этаётган жиноятлари туфайли жазо беришга чақирди.