Яман халқини оммавий қирғин қилишда халқаро ташкилотлар айбдор
Яманликлар БМТ ташкилотига тегишли озиқ-овқат халқаро дастури томонидан бузилган озиқ-овқат ва мўҳлати ўтган дори-дармонларни етказиб беришидан норозийлик билдиришди.
Яман божхона идораси Яман халқи учун дори-дармон дорулари ва озиқ-овқат кўмаклари сифатида озиқ-овқат халқаро дастури томонидан жўнатилган юзлаб тонна мўҳлати ўтган дорулар ҳамда ҳомилали аёллар учун юборилган махсус озиқ-овқат ва унни аниқлади.
Яманлик масъуллар яман халқининг бу кўмакларга эҳтиёж сезишларидан сўистеъмол этиш биринчи маротаба эмас, балки бу сайъ-ҳаракат билвосита ўлдириш ҳисобланади,-деб эълон қилишди.
Ички инсон ҳуқуқлари ташкилоти халқаро ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиш ва уларнинг устидан тадқиқот ўтказиш заруратига ишора этиб, халқаро суд идораларидан бу масалага ойдинлик киритиш учун амал қилишни сўрадилар.
Яман ҳуқуқ идоралари ва халқ ташкилотлари озиқ-овқат халқаро дастурининг бундай сайъ-ҳаракатини Яман халқини керакли озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум этиш, қуршовга олиш, бомбардимон қилиш ва тажовузкорлар билан ҳамжиҳат бўлиш деб билишди.
Яманнинг соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган охирги маълумотига кўра, 2 миллиондан ортиқ яманлик болалар тўйиб овқатланмасликка юзмаюз бўлишган ва улардан 400 минг нафари ўлим хатарига дуч келишган.