Қатар Арабистонга зарур бўлса, урушга тайёрмиз деб огоҳлантириш берди
(last modified Mon, 08 Jul 2019 09:13:06 GMT )
июл 08, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • Қатар Арабистонга зарур бўлса, урушга тайёрмиз деб огоҳлантириш берди

Қатар амирининг акаси ушбу мамлакатга санкция жорий этган тўртта мамлакат, айниқса Арабистонга Доха уруш пайида эмас, аммо лозим бўлган вақтда урушга тайёр,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Халифа бин Ҳамд Ол Соний якшанба куни кечаси Твиттер саҳифасида, Доха урушни хоҳламайди, аммо бирон бир мамлакат Қатарга тажовуз қилишни хоҳласа, бор куч-қудратимиз билан ўз ватанимизни ҳимоя қиламиз,-деб ёзди. 

Арабистон ва унинг иттифоқичилари Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн 2017 йил 5 июндан бошлаб Риёз раҳбарлидаги араб жараёнига Доханинг қўшилмагани боис ўзининг дипломатик алоқаларини Қатар билан тўхтатди ва бу мамлакатга қарши санкция жорий этишига қўшимча, ер, ҳаво ва денгиз чегараларини ҳам ёпди.  

Бу тўртта мамлкат 2017 йил 23 июн куни Қатарга 13-та шарт-шароит қуйишди ва Доха билан алоқаларнинг яхшиланиши ана шу шарт-шароитларни ижро этилишига боғлиқдир,-деб эълон қилишди. 

Арабистон ва унинг иттифоқчилари Қатарга қуйган энг муҳим шарт-шароитлари бу мамлакатнинг Эрон ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси билан ўз алоқаларини узиши, Ал-Жазира телеканали ва Туркиянинг Қатардаги ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатишдан иборатдир. Аммо Доха бу шарт-шароитларни қабул қилмади.