Жорий йилда 16 нафар фаластинлик болалар шаҳид бўлишди
"Мизон" инсон ҳуқуқи маркази ўз ҳисоботида, жорий йилнинг биринчи ярмида исроиллик ҳарбийлар ўқидан Ғазза бўлгасида 16 нафар фаластинлик бола шаҳид бўлди,-деб эълон қилди.
Фаластин ахборот маркази чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, инсон ҳуқуқларини муҳофазат қилиш марказининг берган ҳисобига асосан ўтган 6 ой давомида сионистик режим ҳарбийларининг отишмаларидан 1200 нафар фаластинлик болалар тан жароҳати олишди.
Исроиллик ҳарбийлар бу муддат давомида 17 нафар фаластинлик болани қўлга олишди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида сионистик режим томонидан болалар ҳақида халқаро шартномаларни поймол этиш шундай бир ҳолда давом этмоқдаким, бу режим Ғазза бўлгасидаги даволаш марказлари ва мактабларига 17 маротаба ҳужум қилди.
Фаластин статистик маълумотлар марказий идораси "накбат" куни номли Фаластинни ишғол этишнинг 71 йилиги муносабати билан берган ҳисоботида, 1948 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача 100 минг нафар фаластинликлар шаҳид бўлишидан хабар берди.