Арабистон ва Қатар ӯртасида ҳаж мавзусидаги кескинлик яна авж олди
(last modified Tue, 16 Jul 2019 12:42:11 GMT )
июл 16, 2019 17:42 Asia/Tashkent
  •  Арабистон ва Қатар ӯртасида ҳаж мавзусидаги кескинлик яна авж олди

Қатар ҳамда 4та араб мамлакати: Саъудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ӯртасида зиддиятларнинг учинчи йили бошланди. 2017 йилнинг июн ойида бошланган бу кескинлик бугунги кунда ҳаж масаласида янада авж олди.

Қатар ва Саъудия арабистони ӯзаро бир-бирларини ҳаж ибодатини сиёсийлаштиришда айблашади. Қатар Саъудия Арабистони подшолиги қатарлик фуқароларнинг ҳажга боришига тӯсқинлик қилаётганини эълон қилди. Унинг фикрича қатарликларнинг ҳаж учун Арабистонга автомашинада боришларига чеклов жорий қилингани, тӯғридан-тӯғри авиарейсларнинг мавжуд эмаслиги, Арабистонда Қатар элчихонасининг йӯқлигини қатарликларнинг ҳажга бориши йӯлига қӯйилган ғовлардир.

Бу мавзуда Қатар ва Арабистон ӯртасида ӯтган йили ҳам ихтилоф келиб чиққан ва ҳатто Доха "Ҳаж юзасидан халқаро назорат ӯрнатиш"ни талаб қилганди. Ӯшанда Саъудия Арабистонининг маслаҳат вазири Қатарнинг бу талабини Арабистонга нисбатан уруш эълон қилишга ӯхшатганди.

Саъудия Арабистони Қатарнинг иддаоларини рад қилиб, Дохани ҳажни сиёсийлаштиришда ва ӯз фуқароларининг Илоҳий фаризани бажаришларига тӯсқинлик қилишда айблади. Арабистоннинг фикрича,  Қатар ӯз фуқароларининг ҳаж маносикларини бажаришларига қаршилик кӯрсатиш йӯли билан Арабистонни бутун ислом оламида ёмонотлиқ қилмоқчи.  Саудия Арабистонининг Ташқи Ишлар бӯйича маслаҳатчи вазири Анвар Қарқош ҳам Қатарни ҳаж масаласини сиёсийлаштиришда айблаб, Дохани ӯз фуқароларининг диний фаризаларини бажаришларига қаршилик қилмасликка чақирган.

Қатар давлат мулозимлари ва мамлакат ОАВлари Саудиянинг бу иддаоларига муносабат билдирдилар. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот марказининг бошлиғи Аҳмад Рамеҳий ӯзининг саҳифасида ёзди: "Арабистонда Қатар элчихонасини очмасдан, Қатар авиакомпаниясига Арабистонга парвозларни амалга оширишга ижозат бермаган бир ҳолда қатарликларнинг ҳаж амалини бажаришига мойилмиз деган ёлғон иддаоларингга қандай қилиб ишонайлик?!" 

Қатарнинг "Ал Шарқ" газетаси эса бу мавзуда қуйидагиларни ёзди: "Саъудия Арабистонининг Ҳаж ишлари вазирлиги бир томондан қатарлик ҳожиларга "Хуш келибсиз" деса, иккинчи томондан уларнинг курагига ханжар уради. Саъудия режимининг алаҳсираши шу даражага етганким, бу режим исломнинг муқаддас маконларидан  Қатарга босим ӯтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқчи".

Қайд қилиш жоизким,  ӯтган йиллар давомида  Сауъдия Арабистони Яман ва Сурия фуқароларининг ҳаж амалини бажаришларига тӯсқинлик қилган эди. Бу нарса Арабистоннинг ҳажни сиёсийлаштираётгани, уни бошқа мусулмон мамлакатлар билан муносабатларига боғлаб амалга ошираётганидан далолат беради. 

Қатар ва Арабистоннинг ҳаж мавзусида ӯзаро бир-бирларига тош отишлари Доха ва 4та араб мамлакати, хусусан Саудия Арабистони ӯртасидаги зиддиятлар ҳали узоқ йиллар давом этишидан далолатдир.