Муҳаммад бин Салмон сиёсатларидан норозиликнинг янги даври: Ёлғон ислоҳотлар ва қудрат
(last modified Wed, 24 Jul 2019 13:50:49 GMT )
июл 24, 2019 18:50 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад бин Салмон сиёсатларидан норозиликнинг янги даври: Ёлғон ислоҳотлар ва қудрат

Муҳаммад бин Салмоннинг сиёсат ва қилмишлари Арабистоннинг ичкари ва ташқарисида валиаҳдни танқид қилишнинг янги тӯлқинини вужудга келтирди.

Илоҳий ваҳий нозил бӯлган мамлакатда Ғарб қӯшиқчиларининг консертини ташкил қилиш ҳамда ҳукуматдан норози гуруҳларни шафқатсизларча бостириш валиаҳднинг ички сиёсатларига қарши норозиликнинг авж олишига сабаб бӯлди. Ӯзини ислоҳотчи қилиб кӯрсатишни яхши кӯрадиган бин Салмон Саъудия Арабистони халқининг қадриятларини оёқ ости қилиб, бу юртда Ғарблик аёл қӯшиқчининг консертини ташкил қилди.

Айрим Ғарб таҳлилчилари валиаҳднинг бу ғайриоддий қилмишларини Арабистоннинг маданий либерализм йӯлига бурилаётгани нишонаси деб билишган. Аммо Бин Салмонинг ички танқидчилари, айниқса бошқа шаҳзодалар уни Американи ӯзига мойил қилиб,подшоҳликни қӯлга киритиш учун мамлакатда айрим ҳаромларни ҳам ҳалол дея эълон қилишидан хавотирдалар.

Қизиғи шундаки, бин Салмон Арабистондаги инсон ҳуқуқлари ва ва сиёсий фаоллар зиндонда сақланаётган бир шароитда Ғарблик машҳур аёл хонандаларнинг консертини ӯтказмоқда. Баҳрайнлик инсон ҳуқуқлари фаоли Майрам ал Хожа Ғарблик машҳур аёл хонандаларнинг консертини ӯтказиш мавзусида қуйидагиларни ёзади: " Бу консерт Арабистон зиндонларида инсон ҳуқуқлари фаоллари қийноқларга тутилаётган бир шароитда ӯтказилмоқда". 

Саудия Арабистони маҳкамаси томонидан қатл қилинишга ҳукм қилинган Абдуллоҳ Увда дейди: "Бин Салмон демократиядан қӯрқади, аммо Ғарб мамлакатлари наздида иккиюзламачилик қиляпти. Саудия валиаҳди ӯзини Ғарбга ҳурфикрли инсон қилиб кӯрсатиш умидида аёллардан фойдаланмоқда". 

Бин Салмоннинг ташқи сиёсат соҳасида кӯрсатаётган "ҳунар"лари ҳам норозиликларга сабаб бӯляпти. Америкалик ҳарбийларнинг ӯн олти йилдан кейин "Шаҳзода Султон" ҳарбий базасига қайтишларини олқишлаш ана шундай қилмишлардан бири эди. Таҳлилчиларнинг фикрича Риёз минтақавий таҳдидлардан ӯзини мудофаа қилишига кӯзи етмагани учун  Американинг бу таклифини қӯллаб-қувватлаган. 

Қатарнинг собиқ бош вазир ва Ташқи ишлар вазири Ҳамд бин Жосим бу масалада шундай фикрда: Минтақадаги катта давлатлар Форс Кӯрфази ва ундаги сув йӯлларининг хавфсизлигини таъминлай олади, деган фикрда эдик. Аммо уларнинг бу масъулиятни бошқа қудратларга юклаганини кӯриб ҳайратда қолдик. Бу масалада менинг эътирозим йӯқ. Бу давлатларнинг америкалик кучларни қайтадан чақириб олаётгани айни ҳақиқатдир".

"Ал араби ал жадид" интернет сайти ёзади: "Арабистоннинг 16 йилдан кейин америкалик кучларни чақириб ӯз ҳудудига жойлаштириши йиллар давомида одамлар зеҳнида пайдо бӯлган "Саудия минтақанинг энг улкан ҳарбий қудратидир" деган тасвирни чилпарчин қилди. Эндиликда бир нарса аниқ: Муҳаммад бин Салмон Америкадан қурол сотиб олиш учун миллиардлаб долларлик шартномаларни имзолаган бӯлишига қарамай, Риёз ҳар қандай эҳтимолий жангда (масалан Эрон билан) ӯзини мудофаа қилиш учун зарур технология ва ҳарбий қудратга эга эмас".

Ёрлиқ