Фаластин бош вазири: Америка давлати ахмоқдир
Фаластин мухторияти ташкилоти бош вазири Муҳаммад Аштия Ромуллоҳда Америка президенти Дональд Трампнинг давлатини "ахмақ" деб атади.
"Вафо" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Аштия Америка давлати ахмоқдир. Чунки бу давлат Фаластин халқига қарши босим ўтказа олади деб уйлайди. Ҳолбуки, Фаластин халқи мустақил бир мамлакатни ташкил этиш, мустақиллик ва эркинликдан бошқа нарсани қабул қилмайди,-дея таъкидлади.
Фаластин мухторияти ташкилоти бош вазири Трамп давлатини Қудсни сионистик режим пойтахти сифатида тан олиши ва Фаластн халқини толон-торож қилиши сабабли айбдор деб билиб, мустақил Фаластин мамлакатини ташкил этиш йўлида ҳеч қачон сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳуга ишониш мумкин эмас,-деб айтди.
Натаниёҳу ирқпарастлик ва Фаластинга қарши лойиҳани тасдиқлаш билан ишғолий сарзаминларда фаластинликларнинг ўз она-ватанларидаги ҳақ-ҳуқуқлари амалга оширилишига доим тўсиқлик яратиб келмоқда.
Ннатаниёҳунинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракати жумласидан Қудсдаги "Сорбаҳир" қишлоғида фаластинликларнинг ўнлаб турар-жойларини бузишига ишора этиш мумкин.
-
Сионистлар томонидан фаластинликларнинг уйлари бузиб ташланмоқда
-
БМТ: Исроил режими томонидан шаҳарчалар қуриш халқаро қонунларга зиддир
-
Фаластинлик гуруҳлар: Қудс жанубида уйларни бузиб ташлаш уруш жинояти ҳисобланади