Яман армияси Адендаги саъудиялик позицияларга ҳужум қилди
Яман қуролли кучлар матбуот котиби Яман жанубида жойлашган Адендаги саъудиялик тажовузкорлар позицияларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
Ал-Масира ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳьё Сареъ саъудиялик ёлланма унсурлари ва тажовузкорларига қарши Яман халқ қўмиталари ва армияси ракета ва учувчисиз учоқлар қушунларининг муштарак амалиётларига ишора этиб, Аден шаҳридаги Ал-Жило базасида саъудиялик ёлланма аскарлари ва тажовузкор ҳарбийларининг позицияси нишонга олинди,-деб айтди.
Араб манбалари Ал-Жило ҳарбий базасига ракеталар билан қилинган ҳужумда қурбон бўлганларнинг сони 40 нафарга етди деб эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлиги хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш манбалари нақлига таяниб, Аден портида портлаш юзага келганига ишора этиб, Аденда саъудиялик коалициянинг тажовузкорлари ҳалок бўлишди, -деб хабар тарқатди.
Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари 2015 йил март ойидан бошлаб тўрт йил давомида минглаб яманлик ноҳарбийларни ўлдириш ва Яманнинг инфратизилмаларини вайронага айлантиришларига қарамай Яман халқининг муқовимат кўрсатгани боис Ямандаги ўз мақсадларига эришолмадилар.