Ироқ давлати сионистик режими устидан Хавфсизлик кенгашга шикоят қилди
(last modified Sat, 31 Aug 2019 11:58:19 GMT )
август 31, 2019 16:58 Asia/Tashkent
  • Ироқ давлати сионистик режими устидан Хавфсизлик кенгашга шикоят қилди

Ироқ парламентидаги Ал-Фатҳ коалицияси наттоғи Бағдод давлати Ироқнинг Ал-Ҳашд-Шаъбий гуруҳи позицияларини нишонга олгани сабаб сионистик режим устидан БМТ Хавфсизлик кенгашига шикоят қилди деб таъкиадлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ироқ парламентидаги Алфатҳ коалицияси наттоғи, Аҳмад Ал-Асадий Ироқ давлати томонидан ўтказилган тадқиқотлар,   сионистик режимни Ал-ҳашд-ушшаъбий базаларига қарши уюштирилган ҳужумларнинг айримларида роли борлигини исботлайдиган аниқ далиллар мавжудлигини маълум этди.

Ироқ мудофаа вазири Нажоҳ Ашимрий ҳам Ал-ҳашд-уш-шаъбий  базаларига қарши уюштирилган ҳужумларга тўхталиб,  Ироқнинг ҳар қандай гуруҳ ва ё минтақаларига қарши ҳужум, бутун Ироққа қарши душманлик ва тажовуз қилиш маъносидар Бағдод давлати ҳам ҳарбий ва хавфсизлик гуруҳларни ҳимоя қилиш учун лозим чора- тадбирларни кўриб чиқади дея айтди.

Ўтган бир ой ичида  Ироқдаги халқ кўнгиллилари гуруҳи яъне  Ҳашд-уш-шаъбий гуруҳи базаларига қарши 4 марта ракета ва учувчисиз учоқлар орқали ҳужумлар уюштирилган.

 

Ёрлиқ