Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил тажовузлари учун жавоб беради
Кеча Ливан Ҳизбулоҳи бош котиби Ливандаги барча миллий гуруҳларни мамлакатга қарши сиоинстик режим тажовузларини қоралаётганини таъкидлаб, сионистик режими уюштирган ҳужумлари учун жавоб беради деб изоҳлади.
Эронпресс хабарига кўра, Сайид Ҳасан Насрулоҳ муҳаррам ойи ва Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ шаҳодати айёмидаги азодорлик марраларини остонасида Бейрутнинг Зоҳия минтақасида сўзлаган нутқида, муқовимат кучлари ҳимоя этганлари учун Ливан президенти, бош вазир ва бошқа масъуллари позицияларини олқишлаб, муқовимат кучлари Ливан ҳудудларидан сионистик режимни сўнгги тажовузкорларига жиддий жавоб қайтаради деб қўшимча қилди.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош каби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ливан муқовимат кучлари аниқ бир тактика ҳамда азм -ирода, муносиб вақт, макон ва шароитдан фойдаланиб, сионистик режим ҳужумларига аксиламал кўрсатади деб изоҳлади.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида сионистик режим томонидан Ливанни бомбардимон қилиш замони ўтиб кетган ва Ливан хавфсиз бир шароитда яшамоқда дея таъкидлади.
У шунингдек сионистик режим тажовузларига жавоб қайтаришни зарурий бир амр эканлигини эълон этди.