Минтақа мамлакатлари Ҳизбулоҳ ҳаракатини сионистлар ҳужумларига қайтарган жавобини олқишлашди
Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатининг Исроил режими ҳужумларига қайтарган жавоби ортидан, Сурия, Қувейт, Яман, Эрон ва Ироқ давлатлари Ливан муқовимат кучларининг ушбу қудратли ва шижоатли ҳатти -ҳаракатини олқишладилар.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Сурия ТИВ -и тарқатган баёниясида сионистик режим ҳарбийлари базаларини Ҳизбуллоҳ ҳаракати томонидан нишонга олинганини юқори баҳолаб, Дамашқ давлати ҳардоим ўз миллий ҳокимиятини ҳимоя қилишга қаратилган Ливан армияси ва муқовимат кучларининг позициясини ҳимоя этади деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи, Сайид Аббос Мўсавий Ливанга қарши сионистик режим тажовузкорликлари бу мустақил бир мамлакат ҳокимияти ва яхлитлигини паймол этишдан ташқари дунё тинчлиги ва хавфсизликига зид бўлган ҳатти- ҳаракат ҳисобланади деб таъкидлади.
Кеча Қувейт вазирлиги делегацияси ҳам тарқатган баёниясида, сионистик режими ҳарбийларни Ливан жанубига уюштирган сўнгги ҳужумларини қоралаб, Қувейт давлати ҳам ўз ҳудудлари, ҳокимияти ва яхлитлигини ҳимоя қилишга қаратилган Ливан аксиламалини қўллаб- қувватлайди деб эълон этди.
Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Абдулмалик Бадруддин Алҳувсий Ливанга қарши сиоинстик режим тажовузларига Ливан Ҳизбуллоҳи қайтарган жавобини олқишлаб, исломий уммат Ливан ва Фаластиндаги муқовимат кучларини ҳимоя этиб, улар шижоатининг қадрига етиши зарур деб, баён этди.
Ироқдаги исломий муқовимат гуруҳлари ҳам сионистик режимга қарши Ҳизбуллоҳ ҳаракатини амалиётларини қўллаб-қувватлаб, Ливан муқовимат ҳаракати билан ҳамжиҳат эканликларини маълум этдилар.