Номаълум қирувчи самолётлар Суриянинг Букамол шаҳрига авиазарбалар берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i47398
Сурия манбалари номаълум қирувчи самолётлар томонидан Сурия ва Ироқ чегараси яқинидаги Дейруззувр вилояти шарқида жойлашган Букамол шаҳрига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2019-09-09T11:05:34+00:00 )
сентябр 09, 2019 16:05 Asia/Tashkent
  • Номаълум қирувчи самолётлар Суриянинг Букамол шаҳрига авиазарбалар берди

Сурия манбалари номаълум қирувчи самолётлар томонидан Сурия ва Ироқ чегараси яқинидаги Дейруззувр вилояти шарқида жойлашган Букамол шаҳрига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар қилди.

Суриянинг айрим манбалари  жумладан Ал-Ахбория телеканали бугун номаълум қирувчи самолётлар томонидан   Ироқнинг Сурия билан қўшма чегараси яқинидаги  ҳарбийлар базасини нишонга олинганини эълон этдилар.

Бу ҳужумда эҳтимолий талофатлар тхусусида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда,  сионистик режим қирувчи учоқлари  Ливан ва Сурия мамлакатларининг ҳаво ҳудудларини бузиб,  Дамашқ жанубидаги Ақрабо қишлоғи ва Алмаза ҳарбий аэродромини бир нечта ракета билан нишонга олгади.

Сионистик режим армияси мисли кўрилмаган ҳатти ҳаракатида ушбу ҳужумларни уюштирганини эътироф этди.