Сионистик режим Ғазо бўлгасига ҳужум билан яна таҳдид этди
(last modified Sun, 15 Sep 2019 09:27:14 GMT )
сентябр 15, 2019 14:27 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғазо бўлгасига ҳужум  билан яна таҳдид этди

Сионистик режим ички хавфсизлик вазири келаси сешанба куни ўтказиладиган бу режим парламент сайловларидан олдин Ғазо бўлгасига ҳужум қилиш билан таҳдид эди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча сионистик режим ички хавфсизлик вазири Gilad Erdan Кан телеканалига берган интервьюсида,  "Қайтиш ҳаққи" кўча-намойишларда фаластинликлар муқовиматини давом этаётганига ишора қилар экан, Исроил масъуллари келгуси кунларда ҳарбий амалиёт ўтказиш масаласига келиша олишган деб изоҳади.

Жума куни сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам  бу режимнинг 13 чи телеканалига берган интервьюсида, Ғазо секторига ҳужум қилиш билан таҳдид этганди.

Шунингдек кеча Фаластин муқовимат кучлари Ғазо бўлгаси осмонида сиоинстик режим жосуслик учувчисиз учоқларидан бирини уриб туширишди.

Фаластин манбалари  Фаластинни озод қилиш учун Халқ фронти ҳарбий бўлинмаси бўлган шаҳид Абуали Мустафо гвардиялари снайперлари томонидан сиоинстик режимнинг жосуслик учувчисиз учоғини уриб туширлганини эълон этдилар.

Ёрлиқ